Тошкент шаҳар ИИББ, сунъий интеллект орқали амалга оширилаётган янги турдаги фирибгарлик схемаси ҳақида огоҳлантирди.
Маълумотларга кўра, фирибгарлар машҳур шахслар юзини сунъий интеллект орқали “қўшиб” фуқароларга эҳсон ёки пул мукофоти ҳақида ёлғон хабар тарқатмоқда. Бу хабарлар махсус ҳаволалар билан бирга юборилмоқда.
Фуқаро ҳаволани босганида шахсий маълумотлари ўғирланиши ва банк картасидан пул ечиб олиниши мумкин. Ҳатто картада ҳозирча пул бўлмаса ҳам, кейин тушадиган маблағлар автоматик равишда ечиб кетилиши хавфи бор.
Фуқаролардан бундай ҳолатларга учраганда “102” рақамига мурожаат қилиш сўралмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар