Метаънинг Facebook ва Instagram тармоқларида баъзи аёллар ҳомила йўқотганидан кейин ҳам болалар ва ҳомиладорлик рекламаларини кўришда давом этмоқда. Бу уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилган. Британиялик Самми Клаксон беш марта ҳомила йўқотганини ва бу рекламалар унга оғир бўлганини айтган.
Тания исмли аёл Facebook'ни шахсий маълумотлардан фойдаланган ҳолда реклама юборишда айблаб, судга мурожаат қилган. Шундан сўнг компания айрим фойдаланувчиларга бундай рекламаларни тўхтатишга рози бўлган.
Рианон Лоусон исмли аёл ҳам фарзандини йўқотгач, телефонида болалар маҳсулотлари ва ҳомиладорлик иловалари рекламаларини кўраётганини айтган. У буни оғриқли деб атаган.
Мета фойдаланувчиларга рекламаларни чеклаш имконияти борлигини билдирган, аммо кўпчилик бу созламалар ишламаётганини айтмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!