date

Тошкент вилоятида янги 197-сонли автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкент вилоятида янги 197-сонли автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкент вилояти аҳолиси учун қулай транспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида 12 октябрдан бошлаб янги 197-сонли автобус йўналиши ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан боғлаш режаси изчил давом этмоқда.

Янги йўналиш “Ўзбекистон меҳмонхонаси” бекатидан бошланиб, “Янги Тошкент” бекатигача ҳаракатланади. Ушбу йўналишда замонавий ва қулай “Ютонг” автобуслари хизмат кўрсатади.

Автобуслар йўловчиларни ҳар куни соат 05:30 дан 22:50 гача ташийди. Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, йўналиш аҳоли учун ҳам вақт, ҳам масофа жиҳатидан қулай бўлиши кутилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, янги йўналиш фуқароларнинг кундалик қатновини енгиллаштириш, ижтимоий фаолликни ошириш ва шаҳар атрофидаги ҳудудларнинг транспорт боғланишини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Янги 197-сонли йўналишнинг ишга туширилиши пойтахт атрофидаги аҳоли учун катта енгиллик яратиши, вақт тежамкорлигини таъминлаши ва жамоат транспортидаги хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида янги 197-сонли автобус йўналиши йўлга қўйилди