date

Дунё ҳайратда: Хитой сузувчи шамол гигантини ишга туширди

Дунё ҳайратда: Хитой сузувчи шамол гигантини ишга туширди

Хитой қайта тикланадиган энергия соҳасида яна бир муҳим ютуққа эришди — мамлакатда дунёдаги энг катта сузувчи шамол турбинаси фаолият бошлади.

  • Қуввати: 16 мегаватт
  • Қанот майдони: 7 та футбол майдонига тенг
  • Жойлашган жойи: Гуансси-Жуанг автоном вилояти, Бейхай шаҳри

Ушбу улкан иншоот 50 метр чуқурликдаги сувда синовдан ўтказилади ва шундан сўнг миллий электр тармоғига уланади. Турбина йилига тахминан 44,7 миллион кВт/соат энергия ишлаб чиқаради — бу 4 мингга яқин уй хўжалигини электр билан таъминлашга етарлидир.

Лойиҳанинг барча қисмлари, жумладан турбина редуктори ва балласт бошқарув тизими, тўлиқ Хитойда ишлаб чиқарилган. Бу мамлакатнинг технологик мустақилликка интилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Қурилма динамик балласт тизими билан жиҳозланган бўлиб, у шамол ва тўлқин кучига қараб сув оқимини мослаштириб туради. Бу ечим турбинанинг барқарор ишлашини таъминлайди ва оғир денгиз шароитида ҳам юқори самарадорликни сақлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё ҳайратда: Хитой сузувчи шамол гигантини ишга туширди