date

Америка аскарлари Исроилга етиб келди: гуманитар назорат бошланди

Америка аскарлари Исроилга етиб келди: гуманитар назорат бошланди

АҚШ қўшинлари Исроилга етиб кела бошлади. Улар аҳоли яшайдиган ҳудудларда белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилади. Бу ҳақда Пентагон манбаларига таяниб, CNN телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, аскарларнинг бир қисми Яқин Шарқ давлатларидан, қолган қисми эса АҚШнинг бошқа ҳарбий қўмондонликларидан юборилган. Умумий ҳисобда 200 нафар аскардан иборат контингент 12 октябрга қадар Исроилга етиб келиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Ғазо ҳудудида АҚШнинг махсус мониторинг марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Марказнинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун бир неча кун ёки ҳафта талаб этилиши мумкин.

Пентагон маълумотича, миссиянинг асосий вазифаси — тартибсизликларнинг олдини олиш ва гуманитар ташкилотлар фаолиятини узлуксиз таъминлашдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка аскарлари Исроилга етиб келди: гуманитар назорат бошланди