date

Чўл гулларга бурканди

Чўл гулларга бурканди

Чилининг Атакама чўли бу йил кутилмаганда гуллар билан қопланди. Одатда жуда қуруқ бўлган бу ҳудудда август ойида кучли ёмғир ёғиб, тупроқда қолган уруғлар униб чиқди.

Мутахассисларнинг айтишича, бундай ҳодиса ҳар бир неча йилда бир марта юз беради. Чўл бу йил атиги бир ой ичида 12 миллиметрдан ортиқ ёмғир олди.

Атакамада 200 дан ортиқ ёввойи гул тури ўсади. Уларнинг айримлари фақат шу ҳудудда учрайди.

Чили расмийларига кўра, гуллаш ноябргача давом этади ва ҳозир чўл ўзининг энг гўзал даврини бошдан кечирмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чўл гулларга бурканди