Жалолобод Қирғизистон пойтахтига айланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш1.7K
Жалолобод Қирғизистон пойтахтига айланиши мумкин

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилишича, 2026 йилда собиқ Жалолобод, ҳозирги Манас шаҳрига республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақоми берилади, деб Uz24.uz хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, айрим сиёсатчилар Манас пойтахт бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. “Агар биз бунга муносиб бўлсак, нега йўқ? Вақт кўрсатади. Бироқ бу учун шаҳар ҳам, халқ ҳам тайёр бўлиши керак. Пойтахт бўлиш осон эмас — катта маблағ, янги инфратузилма ва замонавийлик талаб этилади”, — деди Ташиев.

Ташиевнинг таъкидлашича, Жалолободнинг Манас деб қайта номланиши стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлган. Шаҳар мамлакат тараққиётида муҳим рол ўйнай бошлаган ва энди янги мақомга лойиқ саналади.

Ҳозирда Манас шаҳрида кенг кўламли қурилиш ва инфратузилма ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. Режага кўра, у Қирғизистоннинг энг замонавий ва ривожланган марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Жалолобод шаҳри номи расман Манас деб ўзгартирилган. Ҳозирда шаҳарда 184 мингдан ортиқ аҳоли яшайди, уларнинг тахминан 30 фоизи ўзбек миллати вакилларидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?