Ойга урилган астероид билан коинотнинг сири очилди

Астрономлар Ойга урилган йирик астероиднинг тўқнашувини кундузи телескоп ёрдамида тасвирга олди. Ердаги йирик шаҳар ўлчамидаги астероид Ой атмосфераси йўқлиги сабабли ёнмай, тўғридан тўғри сиртга урилган ва катта чанг булутини кўтарган. Тўқнашув натижасида Ой юзасида янги кратер пайдо бўлган, бундай кратерлар аввалги урилишларнинг кўп йиллик излари ҳисобланади.
Астрономлар томонидан Ойга тўқнашган йирик астероиднинг таъсири акс этган лавҳалар интернетда кенг тарқалди. Ушбу ҳодиса кундузи рўй бергани боис, уни телескоп ёрдамида тасвирга олиш имкони бўлди, деб “Россия газетаси” ёзди.
Маълумки, Ойда атмосфера мавжуд эмас. Шу боис унга яқинлашган астероидлар ва бошқа осмон жисмлари Ердаги каби ёнмайди, балки бутун ҳажмида тўғридан-тўғри сиртга етказиб беради. Бошқа томондан, атмосферанинг йўқлиги сабабли уларни тунда аниқ кузатиш жуда қийин.
Урилган астероид жуда катта бўлиб, Ердаги йирик шаҳар ўлчамида бўлган. Унинг Ойга таъсири натижасида катта чанг булути кўтарилган ва янги кратер юзага келган. Ой юзини қоплаган кратерлар айнан шундай тўқнашувларнинг кўп йиллик изларидир.































Изоҳлар 0
…