
Telegram асосчиси Павел Дуров сунъий интеллект ҳисоб-китоблари учун Cocoon (Кокон) номли янги децентрал тармоқни ишга туширгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тармоқ фойдаланувчиларга сунъий интеллект билан ишлаш жараёнида тўлиқ махфийликни таъминлайди.
Ҳозирда Telegramдаги хабарларни автоматик таржима қилиш билан боғлиқ сўровларнинг бир қисми ушбу тармоқ орқали амалга оширилмоқда. Дастурчилар Cocoon тармоғининг ҳисоблаш қувватларидан Microsoft ёки Amazon каби йирик марказлашган провайдерларга қараганда арзонроқ нархларда фойдаланиш имконига эга бўлади.
Видео карта эгалари эса ўз ускуналарини тармоққа улаб, реал вақт режимида TON криптовалютасини ишлаб топиш имкониятига эга бўлишади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.