date

Аргентинанинг энг қадимий клуби стадионни янгилашга чақирди

Аргентинанинг энг қадимий клуби стадионни янгилашга чақирди

1887 йилда ташкил топган ва Аргентина футболининг энг қадимий жамоаларидан бири саналадиган “Килмес” ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти вазиятни юмшатиш ва инфратузилмани яхшилаш учун мухлислардан кўмак сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап одатдаги молиявий хайрия ҳақида эмас. “Килмес” стадиони қайта қурилиши доирасида фанатларга бевосита келиб, жисмонан ишлаш — майдондаги турли таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш вазифаларини бажариш таклиф қилинди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукмрон бўлишига қарамай, клуб ишқибозлари чақириққа фаол жавоб қайтарди ва стадиондаги ишларга кўнгилли сифатида қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинанинг энг қадимий клуби стадионни янгилашга чақирди