Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ғалаба голини урди. Бу мағлубият «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг