date

Ҳусанов “Сити” сафида янги шериги билан майдонга тушади

Ҳусанов “Сити” сафида янги шериги билан майдонга тушади

Англия Премьер-лигасининг 23-тур доирасида “Манчестер Сити” жамоаси 24 январь куни ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилади.

City Xtra манбаси тарқатган маълумотга кўра, ушбу учрашувда “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоя марказида янги тандемни синаб кўради. Хусусан, у илк бор Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехини бирга майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, мазкур дуэт эртанги баҳсда марказий ҳимояда ҳаракат қилиши кутилмоқда. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов “Сити” сафида янги шериги билан майдонга тушади