
Apple компанияси 2025-йилнинг энг яхши ўйинлари ва иловалари рўйхатини эълон қилди. Ҳар йили ўтказиладиган App Store Awards мукофоти натижаларига кўра, Cyberpunk 2077 Mac компьютерлари учун энг яхши ўйин деб топилди.
iPhone учун энг яхши ўйин унвонини Pokémon TCG Pocket қўлга киритди. Ҳовард Лавкрафт асарларидан илҳомланган Dredge эса iPad учун энг яхши ўйин деб эътироф этилди.
Иловалар орасида Tiimo (iPhone), Detail (iPad) ва Essayist (Mac) ғолиб бўлди. Apple TV учун йилнинг энг яхши иловаси HBO Max деб тан олинди, Vision Pro қурилмаси учун эса Porta Nubi ўйини етакчи деб топилди.
Маданий ҳиссаси учун Chants of Sennaar ва despelote каби мустақил лойиҳалар мукофот билан тақдирланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.