«Ювентус» «Севилья»нинг ўнг қанот ҳимоячисини кўзламоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби «Севилья» сафида тўп сураётган ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни таркибга қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марсио маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи Пер Калулюга заҳира сифатида кўрилмоқда. Битим «Севилья» футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса амалга ошиши мумкин. «Ювентус» ҳозирча тўлиқ трансферни расмийлаштиришга тайёр эмас.
Хуанлу Санчес «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «нервионликлар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион евроқа баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг