date

Арбелоа Винисиуснинг шартномаси узайиши ҳақида фикр билдирди

Арбелоа Винисиуснинг шартномаси узайиши ҳақида фикр билдирди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш эҳтимоли борасида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Арбелоа бразилиялик футболчининг жамоада узоқ қолишини исташини таъкидлади, бироқ якуний қарор футболчи ва клуб ўртасидаги келишувга боғлиқлигини айтди.

Винисиус 2018 йилда «Фламенго»дан «Реал»га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги битими 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Мадрид клуби сафида 30 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 11 та голга узатма берди.

Эслатиб ўтамиз, Алваро Арбелоа январь ойида, клубни Хаби Алонсо тарк этганидан сўнг «Реал» бош мураббийи лавозимини қабул қилиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Винисиуснинг шартномаси узайиши ҳақида фикр билдирди