15:30 / 22.05.2020
752

Масофадан туриб бошқариладиган электросамокат яратилди (фото)

Масофадан туриб бошқариладиган электросамокат яратилди (фото)

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
АҚШда худди такси каби мижозларнинг олдига ўзи бориши мумкин бўлган самокатларни ижарага бериш бошланди, деб ёзади The Verge.

Кўплаб йирик шаҳарлар электросамокатлар ижарасига ўрганиб қолган. Яқин атрофда турган самокатни ижарага олиш, унинг ёрдамида керакли манзилга етиб бориб, бошқа бир мижоз ундан фойдалангунига қадар ташлаб кетиш мумкин. Американинг Go X сервиси самокатлар ижрасини етказиб беришни йўлга қўйди.

Мазкур сервис такси принципида ишлайди — мобил иловани очиш ва буюртмани расмийлаштириш керак, шунда самокатнинг ўзи масофадан туриб бошқарилиш ҳисобига мижознинг олдига келади. Самокатлар 3 минг километр узоқликда — Мехикодаги офисда ўтирган махсус ходимлар бошқаради.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Операторлар масофадан туриб камера ва датчиклар ўрнатилган электросамокатларни интернет орқали бошқаради — бунда оддий Xbox ўйин консолидаги геймпаддан фойдаланилади. Самокат чидамли бўлиши учун унга қўшимча ғилдирак ўрнатилган.

Тажриба доирасида Go X сервиси ҳозирда 100 та электросамокатни Атланта шаҳри яқинида жойлашган Peachtree Corners бизнес-боғида масофадан бошқармоқда.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Келажакда бу турдаги электросамокатларни тўлиқ автоном қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, бу самокатларни йиғиб, қувватлантириш билан боғлиқ муаммони ҳам ҳал қилади. Автоматик бошқарилувчи самокатларнинг қувватланиш ва таъмир учун ўзи станцияга кела олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)