
Интернетда Donkey Kong Bananza’нинг превьюлари пайдо бўлди — 2014 йилдан бери франшиза бўйича илк йирик лойиҳа, шунингдек, Donkey Kong 64’дан бери илк 3D-платформер. Журналистларнинг таъкидлашича, Bananza айнан шу ўйин бўлдики, серия мухлислари “ўн йиллаб кутиб юришган”.
Bananza’ни ишлаб чиққан жамоа — Super Mario Odyssey учун масъул бўлган жамоа бўлиб, буни Nintendo ўзи тасдиқлади. Рецензентлар Bananza’ни Odyssey’нинг тўлиқ маънодаги маънавий меросчиси, деб аташмоқда, Odyssey эса тарихдаги энг юқори баҳоланган 3D-платформерлардан бири бўлиб қолмоқда.
Donkey Kong Bananza’нинг ўзига хосликлари:
- Даражалари кўпқаватли структурага, турли дизайнга эга, шунингдек, кўплаб сирлар мавжуд;
- Донки Конгнинг уникал қобилиятлари — атрофдаги барча нарсани вайрон қилиш мумкин;
- Қаҳрамонни турли маҳлуқотларга айлантириш механикаси, ҳар бири ўз қобилиятига эга — бу Super Mario Odyssey’дагига ўхшаш;
- Полина иштирокида кооператив режим — бу ҳолда иккинчи ўйинчи фақат кузатувчи эмас, балки воқеаларнинг тўлиқ иштирокчисига айланади.
Шарҳловчилар қайд этган камчиликлардан — айрим техник муаммолар, масалан, fps'нинг барқарор эмаслиги ва текстураларни кеч юклаб олиш. Балки, релизга қадар бу тузатилади.
Donkey Kong Bananza’нинг чиқиши 17 июль кунига белгиланган. Ўйин фақат Switch 2 учун эксклюзив сифатида чиқади. Нархи — 70 доллар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар