Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов учун Италия саёҳати охирига етмоқда. Европа футболидаги энг ишончли инсайдерлар ва йирик нашрлар маълумотларига кўра, 30 ёшли ҳужумчи фаолиятида янги саҳифа очмоқда — у Туркия Суперлигасига йўл олишга қарор қилди.
Ёзги трансферлар ойнасида Элдор Шомуродовга қатор чемпионатлардан, хусусан, АҚШ ва Франциядан қизиқиш бўлгани хабар қилинган эди. Аммо сўнгги музокараларда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби энг катта қатъият ва расмий таклиф кўрсатди. Итальян матбуоти хабарига кўра, турклар “Рома”га бир неча бор мурожаат қилиб, ҳужумчини сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича келишувга эришишди.
Бунга қадар “Ренн” ва А Серия дебютанти “Кремонезе” ҳам римликларга таклиф юборгани маълум. Аммо вазият сўнгги босқичда “Башакшеҳир” фойдасига ҳал бўлди — клуб ва футболчи ўртасида келишувга эришилди, “Рома” раҳбарияти эса таклифни қабул қилиш арафасида.
- “Рома” ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришлар қилиш ҳаракатидан тўхтамайди. “Бешиктош” англиялик форвард Тэмми Абрахамни сотиб олгани эълон қилинганидан кейин Туркия Суперлигасидан яна бир клуб “Рома”нинг бошқа ҳужумчисини олиш учун қатъият кўрсатмоқда.
Sky Sport нашри ҳам тасдиқлаганидек, “Рома” ва “Башакшеҳир” Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокараларни ижобий якунлаш нуқтасида турибди. Томонлар футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага бериш вариантида тўхтади.
Шомуродовнинг ўзи Туркия йўналишини маъқуллади ва шундан сўнг ҳар икки клуб музокараларнинг якуний қисмига киришган. Энди биз “Рома” туркларнинг таклифини қабул қилиб, трансфер амалга ошганини расман тасдиқлашини кутишимиз керак, - деб ёзмоқда calciomercato.com сайти.

Жаҳон футбол инсайдери Жанлука Ди Марционинг таъкидлашича, “Рома” ва “Башакшеҳир” музокаралари якунланмоқда. Томонлар кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш шартида ижарага бериш вариантида тўхтади ва ҳозирда охирги расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
- “Рома” ва “Истанбул Башакшеҳир”нинг Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокаралари якунланмоқда. Натижа – кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш шарти билан ижара.
Тэмми Абрахам расман “Бешиктош”га кўчиб ўтганидан кейин “Рома” бозорда ўйинчиларнинг кириш ва чиқиш трансферлари бўйича ишларни жадал давом эттирмоқда.
Римни тарк этишига тўғри келаётган ўйинчилардан бири Элдор Шомуродов Туркияга кўчиб ўтишга ҳар қачонгидан ҳам яқин турибди, - деб ёзди таниқли журналист ўзининг gianlucadimarzio.com сайтида.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома” сафида ўйнади. У — “топ-5” лигаларидаги биринчи гол муаллифи ва энг кўп ўйин ўтказган ўзбек легионери сифатида тарихга кирди. 2021 йилда “Рома” билан УЕФА Конференциялар Лигаси ғолиблигини ҳам қўлга киритган.
Ўтган мавсумда у “Рома” таркибида 37 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та ассист билан жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди. Унинг техникаси, ҳаракатчанлиги ва майдондаги жонли ўйини турк клуби скаутларини ҳайратга солди.
Эндиликда Шомуродов Туркия футболида янги йўлни бошламоқда. Мухлислар ушбу тарихий трансфернинг расман эълон қилинишини ва Элдорнинг янги саҳифада қандай порлашини ҳаяжон билан кутмоқда. Европа футболидаги ўзбек легионери энди Туркияда янги имкониятлар ва янги ютуқлар сари қадам ташлаяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар