
Россия расман Афғонистон Ислом Амирлигини тан олди. Бу ҳақда мамлакат президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди, деб хабар берди рус нашрлари.
3 июль куни эрталаб Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Афғонистоннинг Москвадаги янги элчиси Гул Ҳасандан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Шу орқали, Афғонистоннинг Россиядаги биринчи расмий элчиси ўз вазифаларини амалга оширишни бошлади.
Гул Ҳасан 1 июль куни Москвага етиб келди ва 2 июль санасидан бошлаб иш бошлади. У 2021 йилда Толибон ҳокимиятга келганидан бери Россияда элчи сифатида тайинланган биринчи шахс ҳисобланади.
Россия томони бу қадамни апрель ойида бошлаган. Хусусан, Афғонистондаги Россиянинг дипломатик миссияси аввал фақат муваққат ишлар вакили даражасида бўлган бўлса, энди у расман элчихона мақомига кўтарилди. Бу янгилик Толибон ҳаракати Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилганидан сўнг амалга оширилди.
Афғонистонда янги тузилган ҳукумат 2021 йилдан буён халқаро майдонда тан олинмаган эди. Россия эса шу пайтгача расмий тан олишга шошилмаган, аммо дипломатик муносабатлар узилмаганди.
Эндиликда бу қадам халқаро сиёсий муҳокамаларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, бу қарор Афғонистонни тан олиш бўйича бошқа мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинми?
Сиз нима деб ўйлайсиз? Россиянинг бу қадами минтақа тинчлигига хизмат қиладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар