date

Google 314 млн доллар тўлайди — маълумотни ноқонуний йиғган

Google 314 млн доллар тўлайди — маълумотни ноқонуний йиғган
Сан-Хосе шаҳридаги ҳакамлар суди Google корпорациясини Android фойдаланувчиларининг маълумотларини рухсатсиз йиғгани учун 314 миллион доллар компенсация тўлашга мажбур қилди, деб Kursiv media хабар берди.

Даъвогарлар компания Android қурилмалари фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз реклама самарадорлигини ошириш ва харита хизматларини яхшилаш мақсадида ишлатганини таъкидлашди.

Шу билан бирга, смартфонлар ҳатто Wi-Fi’га уланмаган ҳолда ҳам маълумот юборишда давом этган. Улар мобил интернетдан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг тўланган траффигини сарфлаган. Android қурилмалари эгалари маълумотлардан фойдаланиш ва траффикни исроф қилиш учун товон талаб қилишган.

Google ҳуқуқшунослари даъвони асоссиз деб баҳолаб, ҳакамлар қарорини қайта кўриб чиқишини маълум қилишди. Уларга кўра, маълумот юбориш компания сервисларининг хавфсиз ва барқарор ишлаши учун зарур бўлган. Google маълумот йўқотиши тасвир юборишга кетадиган траффикдан кам эканини таъкидлади.

2026 йилда шу каби даъвони АҚШ Федерал суди ҳам кўриб чиқиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google 314 млн доллар тўлайди — маълумотни ноқонуний йиғган