date

ChatGPT туфайли ёш мутахассисларга иш топиш қийинлашди

ChatGPT туфайли ёш мутахассисларга иш топиш қийинлашди
2022 йил ноябр ойида ChatGPT ишга туширилганидан бери Буюк Британияда ёш мутахассислар учун янги иш ўринлари деярли учдан бир қисмга камайган, деб The Guardian нашри Adzuna қидирув тизими маълумотларига таяниб хабар берди.

Кўрсатилишича, компаниялар энди талабаларни ёллаш ўрнига, махсус кўникмалар талаб қилмайдиган вазифаларни амалга оширишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда. Бу эса университет битирувчилари, амалиёт дастурлари иштирокчилари ва олий маълумотни ҳали тугатмаган шахслар учун мавжуд бошланғич иш ўринлари сонини 32%га қисқартирди.

Бошланғич даражадаги бўш иш ўринлари ҳозирда Буюк Британия меҳнат бозорининг 25%ини ташкил этмоқда, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 28,9% эди.

Йош мутахассислар учун энг катта қисқариш чакана савдо соҳасида кузатилмоқда — 2022 йил ноябридан буён 78%га камайган. Шунингдек, IT соҳасида 55%, бухгалтерия ва молия соҳасида эса 51%лик пасайиш қайд этилди.

Anthropic сунъий интеллект ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбари Дарио Амодеи эса, кейинги 5 йил ичида AI технологияси бошланғич даражадаги офис иш ўринларининг ярмини йўқ қилиши ва ишсизлик даражасини 10–20%га ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ChatGPT туфайли ёш мутахассисларга иш топиш қийинлашди