date

Telegram расман факт текширишни йўлга қўйди

Telegram расман факт текширишни йўлга қўйди
Telegram мессенжерида биринчи марта расмий «Фактлар текширилди» белгиси пайдо бўлди, деб Kursiv Media хабар берди. Буни «Код Дурова» таҳририяти биринчи бўлиб қайд этди.

Мазкур белги We TON каналидаги хабар остида кўринган — у ерда гўё Telegram Россиядан чиқиб кетаётгани ҳақида маълумот берилган. Хабар манбаси сифатида юмористик нашр «Панорама» кўрсатилган.

Telegram томонидан ушбу хабар остида махсус тушунтириш блоки қўшилган: унда Павел Дуров бундай баёнот бермагани ёзилган. Ушбу изоҳ канал маъмурияти эмас, Telegram’нинг ўзи томонидан жойлаштирилган.

Шу тариқа, аввал эълон қилинган, аммо илк бор амалда кўрилган фактчекинг функцияси Telegram'да ишга тушди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram расман факт текширишни йўлга қўйди