Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.
Халқаро тадқиқотда дунёнинг 49та давлатидан 130 минг киши иштирок этди. Олимлар тузни кам истеъмол қилиш ва юрак-қон томири тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилиб кўришди. Тадқиқотда юқори ва нормал қон босимига эга кишилар алоҳида ўрганилиб, натижалар таққосланди.
Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, организмдаги туз миқдори муайян кўрсаткичдан пастга тушса, бу жиддий хавф уйғотади. Шу билан бирга натрийнинг юқори қон босимига эга кишилар учун зарарли эканлиги таъкидланди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, дунё аҳолисининг атиги ўн фоизигина туз истеъмолини камайтириши керак, қолганларга эса бундай парҳездан фойда йўқ.
Бугунги кунда парҳезшунослар соғлиқни сақлаш мақсадида кундалик рациондан тузни камайтиришни маслаҳат беришади, бироқ бу, аксинча, юрак ва қон томирларидаги муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тузни доимий равишда кўп истеъмол қилиш (кунига беш граммдан кўп бўлса) қон босимининг ошишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”