date

Трамп яқин икки кунда Путин билан учрашувни ҳал қилади

Трамп яқин икки кунда Путин билан учрашувни ҳал қилади

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин икки кун ичида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ёки уни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишини маълум қилди.

Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берган вақтда айтиб ўтди. Трамп ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлаб, “вақтни бекорга сарфлаш нияти йўқлигини” билдирди.

Журналистлар саволига жавобан у: “Учрашув ҳақидаги қарорни икки кун ичида қабул қиламиз”, — деди.

Шу билан бирга, Трамп “Путин билан учрашиш вақтни беҳуда ўтказиш бўлади” деган фикрни рад этди. Унинг сўзларига кўра, бу масалада жуда кўп омиллар мавжуд ва яқин кунларда бу ҳақда аниқ маълумот берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп яқин икки кунда Путин билан учрашувни ҳал қилади