Анжир қадимдан фойдали мева сифатида танилган. Унда организм учун зарур бўлган витаминлар, минераллар ва толалар мавжуд. Айниқса, анжир юрак фаолиятини яхшилайди ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.
Бу мева ичак фаолиятини тартибга солади. Ундаги табиий толалар овқат ҳазм бўлишини осонлаштиради ва қабзиятни олдини олади. Шу сабабли анжир соғлом овқатланиш таркибига киритилиши тавсия этилади.
Анжир иммунитетни мустаҳкамлайди, чунки у А, C ва К витаминларига бой. У совуқ тушган пайтларда организмни вируслардан ҳимоя қилади.
Шунингдек, анжирда темир моддасининг мавжудлиги қон танқислигини камайтиришга ёрдам беради. Уни янги ёки қуритилган ҳолда истеъмол қилиш соғлом турмуш тарзининг муҳим қисмидир.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар