date

Украина Брянскдаги ҳарбий кимё заводига ракеталар билан зарба берди

Украина Брянскдаги ҳарбий кимё заводига ракеталар билан зарба берди

Украина ҳарбий кучлари Россия ҳудудидаги муҳим ҳарбий объектга яна бир зарба бергани ҳақида маълум қилди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби 21 октябрь куни кечқурун маълум қилишича, Брянск вилоятида жойлашган кимё заводига ҳужум амалга оширилган.

Расмий маълумотга кўра, операция «Қуруқликдаги кучлар, денгиз флоти ва мудофаа тизимининг бошқа бўлинмалари ҳамкорлигида» ўтказилган. Ҳужумда Storm Shadow турига мансуб ҳаводан учириладиган ракеталар қўлланилган. Украиналик ҳарбийлар таъкидлашича, бу ракеталар Россиянинг ҳаво мудофаа тизимини четлаб ўтиш имконини берган.

«Брянск кимё заводи Россиянинг ҳарбий-саноат комплексининг муҳим бўғини ҳисобланади. У ерда порох, портловчи моддалар ва ракета ёнилғиси ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Украина ҳудудини ўққа тутишда қўлланиладиган ўқ-дорилар ҳам шу ерда тайёрланади», — дейилади Украина Бош штаби баёнотида.

Зарба аниқ қачон берилгачлиги тўғрисида маълумот берилмаган, аммо ҳужум натижалари ҳозирда аниқланмоқда.

Шу пайтда Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз Telegram орқали бошқа ҳодисалар ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Москва вақти билан тахминан соат 20:00 ларда Украина қўшинлари Климовск туманидаги Вишневий қишлоғига FPV-дронлар орқали ҳужум қилган, натижада икки фуқаро жароҳат олган.

Богомаз кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги маълумотини келтириб, «ҳаво мудофаа тизимлари душманнинг 57 та дронини аниқлаб, йўқ қилгани ва талафотлар қайд этилмагани»ни айтди. Аммо у кимё заводига қилинган ҳужум ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Губернатор, шунингдек, Брянск вилоятида икки марта «ракета хавфи» ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганини маълум қилди. Биринчи сигнал Москва вақти билан соат 17:00 да берилган бўлиб, бир соатдан сўнг бекор қилинган. Кейинги огоҳлантириш эса ярим тунда, соат 00:30 да эълон қилинган.

Бу ҳужум Украина томонидан Россиянинг ҳарбий ишлаб чиқариш инфратузилмасига қилинган сўнгги зарбалардан бири бўлиб, экспертлар буни Киевнинг стратегик ҳужум имкониятлари кенгаяётганидан далолат деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украина Брянскдаги ҳарбий кимё заводига ракеталар билан зарба берди