date

Россияликларга “сувчечак кечалари”нинг хавфи ҳақида огоҳлантирилди

Россияликларга “сувчечак кечалари”нинг хавфи ҳақида огоҳлантирилди

Россия Давлат думаси соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Сергей Леонов болаларни атайлаб сувчечак билан юқтириш амалиёти — “сувчечак кечалари”ни мутлақо бемаъни ва хавфли деб атади. Бу ҳақда у ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Леоновнинг таъкидлашича, бундай тадбирлар инфекциянинг янада кенгроқ тарқалишига сабаб бўлади. “Бола учун ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани маъқул. Агар у касалликни енгиши керак бўлса, бу жамоавий шароитда, табиий йўл билан бўлиши лозим”, — деди депутат.

Унинг сўзларига кўра, турли жамоалар болаларининг бундай “кечалар”да қатнашиши вируснинг бошқа гуруҳларга ҳам юқиш хавфини оширади ва оммавий касалланишга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Известия” газетаси Россиянинг бир қатор ҳудудларида вакцина етишмаслиги ортидан сувчечак билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпайганини маълум қилган эди. Масалан, Ямалда бу кўрсаткич 67 фоизга, Бошқирдистонда эса икки баравардан ортиқ ўсган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Россияликларга “сувчечак кечалари”нинг хавфи ҳақида огоҳлантирилди