Шифокор шамоллашга қарши курашнинг ишламайдиган усулларини айтди

Саломатлик1 дақиқа ўқиш159
Шифокор шамоллашга қарши курашнинг ишламайдиган усулларини айтди

Пиёз, саримсоқ, витамин С, буғли ингаляциялар, ўсимлик препаратлари (эхинатсея) шамоллашни даволашда ўз исботини топмаган. Бу ҳақда Infosalus нашрига берган интервьюсида шифокор Гваделупе Блай (Испания миллий масофавий таълим университети) маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, "халқона" воситаларнинг ҳеч бири вирусни йўқ қилишга ёки касаллик кечишини сезиларли даражада енгиллаштиришга қодир эмас. Пиёз ҳиди шиллиқ қаватларни қўзғатиши мумкин, саримсоқ эса ўртача антибактериал хусусиятларга эга бўлишига қарамай, ошқозон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, шифокор иссиқ буғдан нафас олишдан огоҳлантирди: гарчи у бурун битишини вақтинча енгиллаштирса-да, буғ вирусларни йўқ қилмайди. Бундан ташқари, эҳтиётсиз ингаляциялар пайтида нафас йўлларининг куйиш хавфи ортади. Блайнинг таъкидлашича, эхинатсея ва бошқа ўсимлик воситаларидан фойдаланиш клиник жиҳатдан тасдиқланмаган ва тавсия этилмайди.

"Рухли обакидандонларга келсак, улар ҳақидаги маълумотлар бир-бирига зид: биринчи кунда қўлланилганда улар касаллик давомийлигини қисқартириши мумкин, аммо кўнгил айниши ва токсиклик каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин," - деди эксперт.

Шифокор шамоллашни енгиллаштиришнинг самарали усуллари сифатида қуйидагиларни санаб ўтди: асал истеъмол қилиш, бурунни туз эритмаси билан ювиш, томоқни чайиш, ҳавони намлаш ва кўп сув ичиш.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)
  10. Дунё
    Перуда қуролланган босқинчилар зирҳли машинадан олтинларни талон-торож қилди (видео)