Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётган айрим дори воситаларида инсон саломатлиги учун жуда хавфли модда — диэтиленгликол (DEG) аниқланганини маълум қилди.
Ташкилот маълумотларига кўра, COLDRIF, Respifresh TR ва ReLife номли сироплар таркибида мазкур заҳарли модда мавжуд бўлиб, уларни Sresan Pharmaceutical, Rednex Pharmaceuticals ва Shape Pharma компаниялари ишлаб чиқарган.
Ҳиндистон дори стандартларини назорат қилиш маркази (CDSCO) ЖССТни октябрь ойи бошида хабардор қилган. Ҳисоботда сиропларни қабул қилган болаларда буйрак шикастланиши ҳолатлари қайд этилгани ва камида 22 нафар бола ҳаётдан кўз юмгани таъкидланган.
Ҳукумат бу дориларни ишлаб чиқариш ва сотишни дарҳол тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган. CDSCOнинг қўшимча қилишича, ушбу заҳарли сироплар хорижга экспорт қилинмаган ва ҳозирча ноқонуний савдо ҳолатлари аниқланмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!