Тошкентда 11 июль куни ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади

  • Узбекистон
  • 11-07-2016, 00:37
  • 1 380
  • Тошкентда 11 июль куни ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 11 июль, душанба куни ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё» маркази хабар бермоқда.

    Хабар беришларича, 11 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +28…+33 даража, Фарғона водийси вилоятларида +35…+40 даража, Тошкент шаҳрида эса +39…+41 даража иссиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида душанба куни ҳаво ҳарорати +37…+42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.