Ўзбекистон Сенатининг бугунги йиғилишда мамлакатнинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев маълум қилган.
«Шавкат Миромонович Мирзиёевни бош вазирлик лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарор сизнинг қўлингизда. Марҳамат овоз беринг», — деган Йўлдошев йиғилишда.
Бу қарор бир овоздан қабул қилинган.
Бош вазирни лавозимидан озод қилиш парламент палаталари томонидан алоҳида-алоҳида кўриб чиқилган ва тегишли қарор қабул қилинган.
Қонунчиликка кўра, парламентнинг икки палатаси бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан биргаликда истеъфога чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазирлик учун Абдулла Арипов номзодини таклиф қилганди.
14 декабрь куни Арипов ушбу лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади