Ўктам Барноев айтишига қараганда, вилоятда эълон қилинган статистик кўрсаткичлар ҳудуд имкониятларига лойиқ эмас, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.
Вилоятнинг янги ҳокими айтишига қараганда “маҳаллий ҳокимлар ва таалуқли ташкилотлар фақат статистика маълумотлари тўплаш билан банд. Аслида эса улардан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш талаб этилади.”
Мажлисда эълон қилинган ҳисоботларга кўра вилоятнинг экспорт салоҳияти 82 фоизга амалга оширилган, ва фойда 128,5 миллион доллар ўрнига 105,7 млн долларни ташкил қилган.
“Вилоятда амал қилаётган корхоналарнинг аксарияти тадбиркорлар ташаббуси билан ташкил қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар ва жавобгар ташкилотлар уларга кредит олишга, замонавий технологиялар тадбиқ қилишга аниқ амалий ёрдам кўрсатишлари керак. Фақат шундай ҳолларда ривожланишнинг самарали йўлини топса бўлади”, — деди Барноев.
Мажлисда шунингдек, вилоятда амалдорлар орасида жиноятчиликни камайтириш, тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, Янги йилга тайргарлик кўриш ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўктам Исоевич Барноев ушбу йилнинг 16 декабрьида ҳоким этиб тайинланган эди. Бухоронинг собиқ ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов эса — интернет қабулхона орқали тушган аризаларни қониқарсиз равишда кўриб чиққанлиги учун ўз лавозимидан бўшатилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди