17:33 / 07.02.2017
11 484

4,2 миллион оилага лимон етиштириш ва товуқ боқиш учун кредитлар берилади

4,2 миллион оилага лимон етиштириш ва товуқ боқиш учун кредитлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди, деб хабар берди Кун нашри.

Лойиҳага кўра, келгуси 3 йил давомида мамлакатдаги хусусий деҳқон хўжаликарига 10 мингдан ортиқ цитрус мева кўчатлари ва 85 минг жўжа етказиб бериш режалаштирилган. Хўжаликлар қўшимча цитрус мевалари ва паррандачилик маҳсулотлари етиштириши кўзда тутилган.

Прогнозларга кўра, хусусий деҳқон хўжаликларида лимон етиштириш ва товуқ боқиш ишлари билан 4,2 млн оила шуғулланади. Бу оилалар етиштирган маҳсулотлар сотилиши учун туманларда агрофирмалар ташкил этилади.

Хўжаликлар иссиқхоналар қуриш ва парранда сақлашга шароит яратиш учун кам фоизли имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади. Марказий банк томонидан иссиқхоналар қуриш учун бериладиган кредитлар муддати 5 йил, паррандачилик учун ажратилаётган кредитлар муддати эса 3 йилни ташкил этади.

Ажратиладиган банк кредитлари суғурта компаниялари томонидан кафолатланади. Бунинг учун ҳукумат махсус қарор қабул қилиб, суғурта ҳамкорликлари ташкил этишни режалаштирган. Режага кўра, бир томон кафолатланган маблағни тўлай олмаса, бошқалари тўлаши керак бўлади.

Норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган лойиҳа 17 февралгача муҳокама қилиниши давом этади. Қарор лойиҳаси ўзгартирилиши, қўшимчалар қўшилиши ёки бутунлай бекор қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 4,2 миллион оилага лимон етиштириш ва товуқ боқиш учун кредитлар берилади