Жорий йилнинг охиригача пойтахтимиздаги автобусларга электрон тўлов тизими ускуналари ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу тўғрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Отабек Содиқов Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган, деб ёзади Terabayt сайти.
Автоматлашган тўлов тизимидан фойдаланиш учун йўловчи смарт-карталарни олади ва унга ўзининг ҳисоб рақамидан унга маблағ ўтказади. Йўловчи ушбу «ақлли карта» ёрдамида, яъни уни автобусда ўрнатилган махсус валидаторга яқин тутиш орқали йўл ҳақини тўлайдилар. Бу ускуна ҳар гал бир маратлик йўл ҳақини ечиб олади.
— Мазкур усулдаги тўлов тизими Президентимизнинг 2017 йил 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда. Қарорда йўналишлар бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш ва йўл ҳақини нақд пулсиз амалга ошириш вазифалари ҳам белгиланган.
Бунда махсус мослама — валидатор автобуснинг олд эшиги ёнига ўрнатилади. Йўловчи автобусга чиққанда картани валидаторга яқинлаштиради ва ускуна автоматик тарзда 3 сония ичида ундан керакли суммани ечиб олади. Ушбу картани махсус дўкончалардан сотиб олиш мумкин бўлади. Агар тизим кутилгандек натижа берса, ҳайдовчидан кунлик тушум мажбурияти олиб ташланади.
Жорий йилда қилинадиган янгиликлардан яна бири — пойтахтдаги марказий автобус бекатларига камида 100 та электрон табло ўрнатилишидир. Бундан ташқари, кейинги беш йилда 1000 дан ортиқ автобус харид қилинади. Шу билан бирга, жорий йилда 200 дан ортиқ автобус ҳайдовчиси тайёрланади. Бунинг учун 21 ёшга тўлган, камида уч йил ҳайдовчилик меҳнат стажига эга ёшларни ўз ҳисобимиздан «Д» категорияга ўқитиб, корхонамизга ишга қабул қиламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди