Ғузор туманида синтетик суюқ ёқилғи (“GTL”) ишлаб чиқарувчи завод қурилишига киришилди. Бу ҳақда “OLTIN YO`L GTL” расмий сайтида хабар берилган, дейилади “Hilol.uz” сайтида. Хабарда айтилишича, “Uzbekistan GTL” МЧЖ лойиҳада иштирок этаётган халқаро пудратчилар консорциумини завод қурилиши бўйича асосий ишлар бошланганидан огоҳ этган. Бунда лойиҳа ечимларини мукаммал ишлаб чиқиш, таъминотни ташкил этиш ва вилоятимиздаги қурилиш майдонида асосий қурилиш-монтаж ишларини бошлаш назарда тутилган.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга оширишнинг навбатдаги муҳим босқичида қурилишга тайёргарлик ишлари якунланган, “LTFT” реактори барпо этилган ва лойиҳа қиймати оптималлаштирилган.
“OLTIN YO`L GTL” лойиҳаси асосида юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада юртимиз транспорт соҳаси учун тоза экологик келажак таъминланади, завод мазкур йўналишда фаолият юритаётган дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлади ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ва ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, дея қўшимча қилинади хабарда.
Лойиҳа расмий сайтида келтирилишича, 2016 йил декабрь ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинган. 2009 йил октябрь ва 2011 йил сентябрда қабул қилинган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу қарор мазкур лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосларини тасдиқлаб, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаб берди.
Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати қарийб 4 миллиард долларни ташкил этади. Тозаланган метан газидан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ушбу корхона “Sasol” технологияси асосида фаолият кўрсатади. Лойиҳа йилига 1,5 миллион тонна дизель ёқилғиси, керосин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради