Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Д.Хидоятов ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Е.Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.
Учрашувда қўмита раиси Хусусийлаштириш дастури ҳақида, шунингдек корпоратив бошқарув ва хусусийлаштириш соҳасидаги амалиётга тадбиқ этилаётган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Булар орасида бугунги кунда кенг миқёсда амалга оширилаётган ИПО дастурлари ва инвесторлар ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимоя қилиш механизмларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Суҳбат давомида тарафлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. Хусусийлаштириш дастури меҳмонда катта қизиқиш уйғотди ва унга ўз мамлакатларининг ишчи доираларини кенг жалб қилиш керак эканлиги таъкидланди. Инвесторлар учун қизиқарли соҳалар сифатида кимё саноати, туризм, транспорт, қурилиш материаллари, молиявий ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.
Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорликни кучайтириш юзасидан бир қатор аниқ чора-тадбирлар, жумладан мутасадди ташкилотлар ўртасида алоқаларни кучайтириш, ташкил этилаётган бизнес форумларда иштирок этиш, тадбиркорларнинг ишчи сафарларини ташкил этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни ташкил этиш орқали инвесторларнинг қизиқишларини уйғотиш кабилар белгилаб олинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди