7 858
Ўзбекистонда Европа мамлакатлари тажрибаси ўрганилган ҳолда янги қонун қабул қилинди
24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Депутатлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Депутатлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонини ижро этиш мақсадида ҳамда 2017 йилга мўлжалланган Солиқ ва бюджет сиёсати концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.
Қонун лойиҳасида тўловга оид тартиб-интизомни, солиққа оид маслаҳатлар бериш соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини, хорижий инвестицияларга эга бўлган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва улар фаолиятининг кафолатларини таъминлаш назарда тутилган. Қонун лойиҳасини тайёрлаш чоғида амалда мавжуд бўлган муаммолар таҳлил этилди, Австрия, Германия, Италия каби давлатларнинг ҳамда МДҲдаги бир қатор мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилиб, бу пировардида ҳужжатнинг сифатини яхшилаш имконини берди.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга, солиққа оид маслаҳатлар бериш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди