07:58 / 04.04.2017
5 970

Ўзбекистонда хусусийлаштирилган ва бўш турган 990 та объект учун 16,4 минг янги иш ўрни яратувчи лойиҳалар ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралда «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ бутун республикада аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектлар ҳатлови ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, деб ёзади Дарё.уз.
Ўзбекистонда хусусийлаштирилган ва бўш турган 990 та объект учун 16,4 минг янги иш ўрни яратувчи лойиҳалар ишлаб чиқилди
Ўтказилган ҳатлов натижасида бугунги кунга қадар республика бўйича аввал хусусийлаштирилган жами 27 мингдан зиёд объект рўйхати шакллантирилиб, улар орасида 2000 дан ортиқ бўш турган объект аниқланди.

Ҳозирда ушбу бўш турган объектларнинг 990 тасининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ бўлиб, улар негизида жами 1,9 триллион сўм миқдоридаги 16,4 минг янги иш ўрни яратилишини кўзда тутувчи 724 та манзилли инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда хусусийлаштирилган ва бўш турган 990 та объект учун 16,4 минг янги иш ўрни яратувчи лойиҳалар ишлаб чиқилди