date

Ўзгидромет: Бугун беш ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда

Ўзгидромет: Бугун беш ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда

22 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида об-ҳаво шароити кескинлашиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет расмий маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, кундузги соатларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги сониясига 15–20 метргача кучайиши кутилмоқда. Айниқса, очиқ ва чўл ҳудудларда шамол билан бирга чанг-тўзонлар ҳам кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай об-ҳаво шароити кўриш масофасининг пасайишига, аҳоли учун ноқулайликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фуқароларга эҳтиёткор бўлиш, айниқса йўл ҳаракати иштирокчиларига хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет: Бугун беш ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда