date

Андижон вилоятида 24 килодан ортиқ гашиш контрабандаси фош этилди

Андижон вилоятида 24 килодан ортиқ гашиш контрабандаси фош этилди

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йирик миқдордаги гиёҳванд модда айланмаси тўхтатиб қолинди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўшни давлатдан ноқонуний йўл билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланган.

Маълум бўлишича, олдиндан назоратга олинган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган ва аввал ҳам наркотик жинояти учун судланган шахс Хўжаобод туманида яшириб қўйилган моддани қабул қилаётган вақтда ушланган.

Унинг танишлари томонидан яширин жойга қолдирилган 24 килограмм 475 грамм “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган ва суд қарори билан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилоятида 24 килодан ортиқ гашиш контрабандаси фош этилди