Instagram’даги ахлоққа зид реклама тарқатган саҳифаларга иш қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш411
Instagram’даги ахлоққа зид реклама тарқатган саҳифаларга иш қўзғатилди

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим реклама постлари юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиш ва текшириш ишлари амалга оширилди.

Мутахассислар Instagram платформасида фаолият юритувчи “aykous_sekret”, “dom_penyuar”, “shiray shop”, “nargizem_shop” ҳамда “arzon hostel” номли саҳифаларда жойлаштирилган реклама видеоларини таҳлил қилишди.

Ўрганиш натижасида ушбу рекламалар мазмуни жамоатчиликда қабул қилинган одоб-ахлоқ ва маънавий қоидаларга мос келмаслиги маълум бўлган.

Текширувлар якунлангач, “aykous_sekret” ва “dom_penyuar” дўконлари раҳбарлари бўйича “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш ҳолатлари юзасидан расман иш қўзғатилган.

Шунингдек, “shiray shop”, “nargizem_shop” ва “arzon hostel” саҳифалари бўйича маъмурий ҳужжатлар тузилиб, иш материаллари суд органларига юборилган.

Амалдаги қонунларга мувофиқ, рекламада миллий қадриятлар ҳамда ахлоқий меъёрларга зид бўлган тасвир ва иборалардан фойдаланиш тақиқланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?