Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга бораётгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга бораётгани маълум бўлди
Қисқача

2026 йилнинг биринчи чорагида 1,6 миллиондан зиёд ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган. Саёҳатларнинг аксарияти қўшни давлатларга, хусусан Қирғизистонга (660 мингдан ортиқ киши) йўналтирилган. Қозоғистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ҳам ўзбекистонликлар орасида машҳур йўналишлар бўлган. Шу билан бирга, Ўзбекистонга 164 та давлатдан 2,8 миллиондан ортиқ хорижлик турист ташриф буюрган.

2026 йилнинг январь–март ойларида 1,63 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туризм мақсадида хориж давлатларига сафар қилган. Миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,6 минг нафарга ошган.

Саёҳатларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Энг кўп ташриф буюрилган йўналиш Қирғизистон бўлиб, бу мамлакатга 660 мингдан ортиқ ўзбекистонлик боргани қайд этилган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Тожикистон жой олган. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам энг оммабоп йўналишлардан бири бўлган. Россия, Туркия, БАА, Хитой, Таиланд ва Миср ҳам фаол танланган давлатлар қаторига кирган.

Шу давр мобайнида Ўзбекистон ҳам хорижлик сайёҳларни қабул қилган. 164 та давлатдан жами 2,87 миллиондан ортиқ турист мамлакатга ташриф буюргани маълум қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар