date

Элдор Шомуродов «Башакшеҳир»га тўлиқ ўтди ва шартнома имзолади

Элдор Шомуродов «Башакшеҳир»га тўлиқ ўтди ва шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятида янги босқич бошланди. Ҳужумчи «Рома» клубидан Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» жамоасига тўлиқ трансфер қилинди.

Аввалроқ римликлар 30 ёшли форвардни турк клубига ижара асосида юборган эди. Шартномада эса футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш банди ҳам мавжуд бўлган. Энди эса ушбу имконият амалда ишга туширилди.

Итальян журналисти Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, белгиланган шартлар бажарилганидан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» Шомуродовни 2,8 миллион евро эвазига тўлиқ таркибига қўшиб олди.

Турк клуби ўзбекистонлик ҳужумчи билан узоқ муддатли келишувга эришди. Янги шартномага кўра, Шомуродов 2029 йилнинг ёзига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилади. Шу билан бирга, «Рома» футболчининг келгусидаги эҳтимолий трансферидан 10 фоиз улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Жорий мавсумда Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида самарали ўйин намоён этмоқда. У 30 та учрашувда майдонга тушиб, 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва яна 4 та голли узатмани амалга оширди. Бундай натижа уни тўпурарлар рўйхатида иккинчи поғонага олиб чиқди.

Айни пайтда биринчи ўринни «Трабзонспор» ҳужумчиси Онуачу эгаллаб турибди — унинг ҳисобида 22 та гол бор. Шу боис, мавсумнинг қолган қисмида тўпурарлик пойгаси янада қизиқарли тус олиши кутилмоқда.

Қисқаси, Шомуродов учун «Башакшеҳир»даги бу трансфер нафақат ишонч, балки янги имкониятлар эшигини очди. Агар у шу суръатни сақлаб қолса, келажакда янада катта клублар эътиборини тортиши ҳеч гап эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов «Башакшеҳир»га тўлиқ ўтди ва шартнома имзолади