22:10 / 20.04.2017
6 958

21 апрель: ёмғирли об-ҳаво давом этади

21 апрель: ёмғирли об-ҳаво давом этади
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 21 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +20... +22, кечаси эса +13... +15 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +20... +25, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси эса +10... +15 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 21 апрель: ёмғирли об-ҳаво давом этади