Охирги бир неча кун давомида Тошкент вилоятининг 4 туманида ҳокимлар ва 5 туманида ИИБ раҳбарлари ўзгарди.
Тошкент вилоятининг Бўка, Паркент, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларида ҳокимлар ўзгарди, деб хабар қилмоқда Спутник.
Бўка туманига янги ҳоким этиб Холбоев Худойберди Назарович тайинланган (собиқ ҳоким Куччиев Мирзамашраб Раззоқович). Холбоев олдин Бухоро вилояти солиқ бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Қуйи Чирчиқ туманига Раҳимов Ботир Хударганович янги ҳоким этиб тайинланди (Собиқ ҳоким Абдураззоқов Жаҳонгир Боқижонович).
Пскент туманига Акрамов Абдусамат Йўлчибоевич янги ҳоким этиб тайинланди (собиқ ҳоким Алимбеков Ботир).
Паркент туманига Неъматжон Озодович Абдуллаев ҳоким этиб тайинланди (собиқ ҳоким Алимов Ўктам). Бундан бироз олдин "Постда" газетаси Тошкент вилоятининг 5 та туманида ИИБ бошлиқлари алмаштирилгани ҳақида хабар берган эди.
Бўстонлиқ тумани ИИБга — подполковник Муродов Аваз Акбарович, Паркент тумани ИИБга — подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич, Пскент тумани ИИБга — подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович, Чиноз тумани ИИБга — подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович ва Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга — подполковник Эргашев Олим Зокировичлар раҳбар этиб тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди