11:42 / 18.05.2017
5 945

Шерматов: Тошкент метросида мобил алоқа ва интернет пайдо бўлади

Шерматов: Тошкент метросида мобил алоқа ва интернет пайдо бўлади
Тошкент метрополитенида мобил алоқа ва шаҳардаги парклар, дам олиш масканлари, шунингдек, олий ўқув юртларида бепул симсиз интернет қачон пайдо бўлиши масаласига ойдинлик киритилди, деб ёзади Kun.uz нашри. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов шу ҳақда берилган саволга жавоб берар экан, ҳар сафар ушбу масала муҳокама қилиниши бошланганида, дунёнинг қайсидир нуқтасидаги метро бекатида террорчилик акти содир этилади.

"Шу сабабли, фуқароларнинг хавфсизлик масаласи кун тартибига чиқади. Чунки, портловчи қурилмаларни мобил телефон воситасида масофадан ҳаракатга келтириш мумкин. Бироқ, бу метрода ҳеч қачон мобил ва интернет алоқа бўлмаслигини англатмайди", — деди вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов.

Унинг таъкидлашича, метрополитен раҳбарияти билан бу масаладаги музокаралар олиб борилмоқда, шу билан бирга, бугунги кунда метрода мобил алоқа ва интернет бўлиши замон талабидир. Шу сабабли мазкур лойиҳани "Ўзбектелеком" АЖнинг шўъба корхонаси “Uzmobile” томонидан амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шерматов, шунингдек, мамлакатда жамоат транспортининг бошқа турлари ва умумий фойдаланишдаги жамоат жойлари, хусусан, парклар, хиёбонлар, йирик савдо мажмуалари ва дам олиш масканларини бепул wi-fi тармоқлари билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилаётганини қайд этди. Айни вақтда, унинг меъёрий-ҳуқуқий жиҳатлари ишлаб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шерматов: Тошкент метросида мобил алоқа ва интернет пайдо бўлади