2017 йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов муҳтарам Президентимизнинг шу йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига қилган сафарлари чоғида Мир Араб мадрасаси мақомини янада кўтариш бўйича берган топшириқлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлишди.
Бухоро шаҳрида Олий мадрасанинг маъмурий, ўқув бинолари ва бошқа зарур иншоотлар лойиҳаси мутасадди ташкилотлар мутахассислари иштирокида муҳокама қилинди. Олий мадраса биноси бугунги кун талабларига жавоб берадиган, кенг ва ёруғ, замонавий ва миллий андозаларга мос ҳамда ахборот ресурс маркази ва махсус фанлар бўйича ўқув хоналарига эга бўлишига алоҳида аҳамият қаратилди.
Муфтий ҳазратлари юртимиздаги бундай буюк бунёдкорлик ишлар тинчлик-хотиржамлик туфайли амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар. Ёшларимизни, халқимизни ана шундай катта неъматнинг шукронасини қилиб яшаш, астойдил ҳаракат қилиб, илм-маърифат, касб-ҳунар эгаллашга ундадилар.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради