13:29 / 24.07.2017
6 290

Ўзбекистонликларнинг 89,7 фоизи Мирзиёевнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди

Ўзбекистонликларнинг 89,7 фоизи Мирзиёевнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди
«Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида» мавзусида жамоатчилик фикри экспресс-сўрови ўтказилди. Жамоатчилик фикрининг экспресс-сўровига кўра, мамлакат фуқароларининг мутлақ кўпчилиги 2016 йил 4 декабрда сайланган мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар юз берганлигига қатъий ишонадилар, деб ёзади Kun.uz нашри.

Сўров иштирокчиларининг фикрича, давлат Раҳбари барча давлат ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган ҳолда самарали фаолият юритишини ва ҳамжиҳатлигини таъминламоқда, мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга, халқнинг фаровонлик даражасини оширишга қаратилган режалаштирилган, самарали фаолиятни амалга оширмоқда.

Экспресс-сўровнинг кўрсатишича, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги – 89,7% Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди, фуқаролар мамлакат Президенти раҳбарлигида кейинги пайтларда Ўзбекистонда мамлакатни модернизациялашга, давлат ва жамият ҳаётини ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришга йўналтирилган ҳолда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга, аҳоли турмушининг даражаси ва сифатини ҳамда фуқароларнинг фаровонлигини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.

1-расм. Марҳамат қилиб айтингчи, 2016 йил 4 декабрда давлат раҳбари этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини Сиз қандай баҳолайсиз? (сўралганлар сонидан %ларда)

Сўров жараёнида аниқландики, 18-20 ёшдаги ёшларнинг мутлақ кўпчилиги мамлакатда юз бераётган ўзгаришларга ижобий ёндашадилар ҳамда2016 йил 14 сентябрда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» қабул қилинган Қонуннинг ижобий таъсирини қайд қиладилар. Экспресс-сўровда иштирок этган ёшлар шуни қайд этдиларки, улар кейинги вақтларда сифатли ва ҳаммабоп таълимни таъминлаш, ёшларнинг ишга жойлашуви ва бандлиги учун шароитлар яратиш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёш тадбиркорлар учун муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат ва шахсан Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган мададни ҳис қилмоқдалар.

Сўровнинг кўрсатишича, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ишловчи, турли касбларга ва малакага эга фуқаролар, айниқса тадбиркорлик соҳасида банд бўлган кишилар, фан ва таълим соҳаларининг вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайдилар.

Сўров жараёнида фаолиятнинг ушбу соҳаларида банд бўлган фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги миллий ўзликни ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фан ва маърифатни ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, таълим тизимини равнақ топтириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда фаннинг ролини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни, академикларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатининг оширилишини муҳим ва замон талабидан келиб чиқувчи зарурат, деган фикрни билдиришди.

Фуқаролар мамлакат Президентининг жамият ҳаётининг барча соҳалари каби илм-фан тараққиётини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш бўйича ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар, чунки илм-фаннинг иштирокисиз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида жамият ва мамлакат олдида турган долзарб масалаларни ҳал қилиш мумкин эмас.

Марҳамат қилиб айтингчи, 2016 йил 4 декабрда давлат Раҳбари этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини Сиз қандай баҳолайсиз? (сўралганлар сонидан %ларда)

Экспресс-сўровнинг аниқлашича, сўровнинг кўпчилик иштирокчилари – 83,5%, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсат аҳолининг орзу-умидларига мос келади, деган нуқтаи назарни билдирдилар, уларнинг фикрича, давлат раҳбари томонидан мамлакат иқтисодиётини, ижтимоий соҳани, тиббиёт соҳасини, ахборот-коммуникатив технологияларини, саноатни модернизациялаш ва инвестицияларни жалб қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини, фермерлик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг орзу-ниятлари ва умидларига тўла даражада мос келади.

Фуқаролар шунга ишонадиларки, мамлакат Президенти раҳбарлигида ўтказилаётган, фуқаролар учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатишга, Халқ қабулхоналарининг фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлашга, иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга ва иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишини сақлашга йўналтирилган давлат сиёсати, фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имкониятлар берилиши, тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши фуқароларнинг умидларини оқламоқда.

Марҳамат қилиб айтингчи, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томониданюритилаётган сиёсат Сизнинг орзу-умидларингизни қай даражада оқлади? (сўралганлар сонидан %ларда)

2016 йил 24 сентябрда давлат Раҳбарининг Виртуал қабулхонаси очилди, мамлакатнинг турли бурчакларидаги юз минглаб фуқаролар ўзларининг етилган муаммоларини Виртуал қабулхона орқали ҳал қилишга муваффақ бўлдилар. Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ўз долзарб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўраб 990 340 нафар киши мурожаат қилди, уларнинг салкам 935 160 та мурожаати кўриб чиқилди (pm.gov.uz сайтининг 2017 йил 19 июлдаги маълумотлари бўйича).

Экспресс-сўров жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «халқ қабулхоналарини» таъсис этиш бўйича ташаббусига фуқароларнинг муносабати аниқланди. «Сиз мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «халқ қабулхоналарини» таъсис этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайсизми?», деган саволга сўров иштирокчиларининг кўпчилиги - 89,2 фоизи, «ҳа, тўла қўллаб-қувватлайман», деб жавоб беришди.

Сиз мамлакат Президенти «халқ қабулхоналарини» таъсис этиш бўйича (сўралганлар сонидан %ларда)

Экспресс-сўров жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга бўлган ишонч рейтинги аниқланди. Экспресс-сўровда олинган натижаларга мувофиқ, умумхалқ томонидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзбекистонликларнинг юксак ҳурмат-эътибори ва ишончига сазовор бўлмоқда, шак-шубҳасиз, у мамлакатнинг давлат тақдири ва халқ фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олган етакчиси ҳисобланади.

Марҳамат қилиб айтингчи, Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қай даражада ишонасиз? (сўралганлар сонидан %ларда)

Экспресс-сўровнинг ишончли тарзда кўрсатишича, давлат Раҳбари ўзбекистонликларнинг мутлақ устувор равишда қўллаб-қувватлашига сазовордир, фуқаролар мамлакат Президентининг сўзлари ва ниятлари самимий эканлигига, кейинги вақтларда унинг раҳбарлигида кўрилаётган чора-тадбирлар аҳоли ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришига ишонадилар: турли этник гуруҳларнинг вакиллари, ёшлар, ўрта ва катта ёшдаги фуқаролар, эркаклар ва аёллар, турли соҳаларда банд бўлган ва аҳолининг барча табақаларини ифодаловчи фуқаролар мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва асрашга, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган давлат сиёсатини якдиллик билан маъқуллайдилар ва тўла қўллаб-қувватлайдилар.

Марҳамат қилиб айтингчи, Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қай даражада ишонасиз? (сўралганлар сонидан %ларда)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонликларнинг 89,7 фоизи Мирзиёевнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди