Ўзбекистон бўйлаб нефть маҳсулотлари, хусусан бензин нархи оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри манбаси таяниб хабар бермоқда.
Манбаларнинг айтишича, истеъмолдаги бензин баҳоси айни пайтдагидан 30-35 фоизга қимматлаши мумкин. Шунингдек, дизель ёқилғиси нархи ҳам ошиши кутилмоқда. Бензин нархида мос равишда ўзгариш юз берса, унинг баҳоси АИ-80 турининг 1 литри учун 3800 сўм (ҳозирда 2800 сўм) этиб белгиланиши мумкин.
Бундай ўзгаришга сентябрь ойида ўтказилган эркин валюта айирбошлаш амалиётига ўтиш сабаб бўлиши мумкин. Негаки, транспорт-логистика учун сарфланаётган аксарият нефть ва нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга импорт қилинарди.
Эндиликда хорижий валюта курсининг барқарор нархга ўзгариши, нефть маҳсулотларига нисбатан тақдим этилган конвертация имтиёзи самарасиз бўлишини англатади. Шу билан нефть ва нефть маҳсулотлари импортида ҳам нарх ўзгариши юз бериши тайин бўлган. Масалага ойдинлик киритиш фақат вақт ва қарорни имзолашда қолган, холос.
Эслатиб ўтамиз, бензин нархи охирги марта бир йил муқаддам ўзгарганди. 2016 йилнинг 23 октябрида Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига, 2075 сўмдан 2800 сўмга кўтарилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди