17:55 / 06.12.2017
8 160

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишни бошлайди

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишни бошлайди
Жума, 7 декабрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз. Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 7-9 даража илиқ, кечаси 5 даражагача совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5-10 даража илиқ, кечаси 3 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 15 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 3 даражагача тушиб кетади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 6-11 даража илиқ, кечаси 2-7 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Кечас эса 2 даражагача совуқ бўлади.
Фарғона водийсида кечаси 10 даражалик совуқ ҳарорат сақланиб қолади. Кундузи эса ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишни бошлайди